Logo

"El Mundo Financiero": Ўзбекистон қонунчилиги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича глобал мунозараларга интеграциялашмоқда

Июль 06, 2025. 13:37 • 2 дақ

70
"El Mundo Financiero": Ўзбекистон қонунчилиги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича глобал мунозараларга интеграциялашмоқда

МАДРИД, 6 июль. /"Дунё" АА/. Испаниянинг "El Mundo Financiero" онлайн нашрида Ўзбекистонда "Болаларни барча зўравонлик шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун кучга кирди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Нашрда жорий йилнинг 15 майида мамлакатимизда "Болаларни барча зўравонлик шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг кучга киргани ва ушбу норматив ҳужжат болаларни ҳимоя қилиш бўйича давлат тизимининг ҳуқуқий ҳамда институционал шаклланишида бурилиш нуқтаси бўлгани таъкидланган.

"Шу тариқа, Ўзбекистон қонунчилиги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича глобал мунозараларга интеграциялашмоқда. Болаларни ҳимоя қилиш учун масъул субъектлар доирасининг кенгайиши эса алоҳида аҳамиятга эга. Агар илгари асосий масъулият ота-оналар ва васийлик органларига юкланган бўлса, энди ҳуқуқий майдонга таълим, тиббиёт ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасалари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллалар ҳам киритилди", – деб ёзилган мақолада.

 "Бу чоралар ЮНИСEФнинг болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини оладиган мутахассисларни рағбатлантириш бўйича халқаро тавсиялари билан мос келади ва ижтимоий масъулият қадриятларини мустаҳкамлашга ёрдам беради" ,– дея урғуланган материалда.

Бундан ташқари, мақолада "Болаларни барча зўравонлик шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилиниши шунчаки норматив базани мустаҳкамлаш бўйича расмий чора эмас, балки гуманистик, адолатли ва хавфсиз жамиятни шакллантиришга қаратилган давлатнинг сиёсий иродасининг ифодасидир дея эътироф этилади.

"Мазкур қонун зўравонликдан жабр кўрган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдам ва реабилитация марказларини яратишни, бола ҳуқуқларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга қаратилган таълим дастурларини ишлаб чиқишни, шунингдек, вояга етмаганлар билан ишлайдиган барча мутахассисларнинг малакасини тизимли оширишни назарда тутади", – деб қайд этилган "El Mundo Financiero" мақоласида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш