"Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси давомида Россияда мушкул аҳволда қолган 1366 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди
Сентябрь 15, 2025. 12:36 • 45 сония
• 90
МОСКВА, 15 сентябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 30 июлдан 30 августгача Ўзбекистонда хорижий мамлакатларда мушкул аҳволда қолган юртдошларимизни олиб келишга қаратилган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида акция доирасида Россияда мушкул аҳволда қолган 1366 нафар ватандошимиз юртимизга қайтарилди. Шунингдек, моддий қийинчиликка дуч келган 323 нафар фуқарога молиявий ёрдам кўрсатилди.
Бу рақамлар – оддий статистика эмас. Бу юртдошларимизнинг ҳаётга қайта ишончини, фарзандларнинг юзларидаги қувончини ва ҳар бир оила учун катта маънавий таскинни англатади. Ҳар бир қайтган юртдошимиз – қувонч кўз ёшлари, фарзанд қучоғи, ота-она дуоси.
Ушбу акция – давлатимиз раҳбариятининг ҳар бир ватандошга бўлган эътибори ва ғамхўрлигининг ёрқин намунасидир.
Ўзбекистон элчихонаси ва Миграция агентлиги жамоаси, Ватанга муҳаббат ва халққа хизмат туйғуси билан ҳар бир ишни сидқидилдан бажармоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига