Красноярскдаги ватандошларга ҳужжатларни расмийлаштиришда консуллик ёрдами кўрсатилди
Ноябрь 15, 2026. 16:00 • 56 сония
• 41
НОВОСИБИРСК, 15 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Красноярск шаҳрида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув чоғида фуқароларга мамлакат қонунчилиги ва бўлиш қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги эслатилди, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари бузилган ҳолларда Бош консулхонага мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди.
Мулоқот доирасида қатор амалий масалалар ижобий ҳал этилди. Фуқароларга Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномалари берилди, йўқотилган ва муддати ўтган паспортларни алмаштириш бўйича аризалар қабул қилиниб, янги ҳужжатлар топширилди. Бундан ташқари, 16 нафар ватандош вақтинчалик консуллик ҳисобига қўйилди.
Учрашув иштирокчилари Бош консуллик билан доимий мулоқот фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бирга, Россия миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олишга ҳам хизмат қилаётганини таъкидладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси