Logo

Оғир вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Ноябрь 07, 2025. 21:21 • 48 сония

56
Оғир вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

ИСТАНБУЛ, 7 ноябрь. /"Дунё" АА/. Туркияда оғир вазиятга тушиб қолган ватандошларимизга Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон дипломатлари Сакаря вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида бўлиб, бу ерда ҳибсда сақланаётган бир гуруҳ фуқароларимиз билан суҳбат уюштирди.

Бош консулхона ходимлари ҳамюртларимизга зарур ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, суд жараёнларида ҳамюртларимизни ҳимоя қилаётган адвокатлар билан фикр-мулоҳаза алмашди.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлашда гумонланиб, 2024 йилдан буён Сакаря вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланиб келган Ўзбекистон фуқароси F.A., жорий йилнинг 30 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлиси қарорига кўра суд залидан озодликка чиқарилган.

Мамлакатимизнинг чет давлатлардаги консуллик идоралари томонидан амалга оширилаётган бундай ҳайрли ишлар Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатда ҳам ўз ўрнига эгалиги, ватандошлар манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамият касб этишини тасдиқлайди.

Ўзбекистоннинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмайди ва зарур ҳолларда Ватанига етиб олиши учун барча тегишли амаллар бажарилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш