"Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси: Олмаотада мушкул аҳволда қолган она ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга олиб келинди
Август 14, 2025. 07:31 • 51 сония
• 234
ОМАОТА, 14 август. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошимиз Г.Р. ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари Ўзбекистон дипломатлари кўмагида мамлакатимизга олиб келинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган "Ватанга қайтариш" хайрия акцияси доирасида амалга оширилди.
Дипломатлар Г.Р. ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандини Олмаота-Тошкент йўналишидаги авиақатнови билан Ватанга етиб олишини таъминладилар.
Ватандошларимиз Ўзбекистонга қайтгандан сўнг Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вилоят бўлими вакиллари томонидан Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Шунингдек, уларга психологик, моддий ва бошқа масалаларда зарур ёрдам кўрсатиляпти.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси