Logo

Баҳрайнда мушкул аҳволда қолган ватандошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

Август 30, 2025. 14:43 • 28 сония

44
Баҳрайнда мушкул аҳволда қолган ватандошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

МАНАМА, 30 август. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси (қароргоҳи Ар-Риёз шаҳрида жойлашган) кўмагида Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида мушкул аҳволда қолган С.А. Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломатик ваколатхонамиздан олинган маълумотга кўра, С.А. Ўзбекистондан 2015 йилда чиқиб кетган ва Баҳрайн фуқаросига турмушга чиққан. Оилавий можаролар сабабли ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтаришда ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган.


Мурожаат ўрганилганидан кейин ҳамюртимизга Ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди. Шунингдек, мамлакатимизга қайтиши учун Баҳрайнда истиқомат қилиб келаётган фаол ватандошлар кўмагида авиачипта олиб берилди. Юртдошимиз 28 август куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш