Ўзбекистон делегацияси Сеулда ватандошлар билан давра суҳбати ўтказди
Сентябрь 26, 2025. 20:18 • 37 сония
• 88
ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси кеча Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида талабалар, илмий-ходимлар ва тадбиркорлардан ташкил топган ватандошлар билан давра суҳбати ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, ватандошлар билан тизимли мулоқот ўрнатиш ва мамлакатимиз билан алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидланди.
Муҳокамалар давомида консуллик хизматини такомиллаштириш, мамлакатнинг халқаро нуфузини ошириш, жиноятчиликнинг олдини олиш, экстремизмга, ноқонуний миграцияга қарши курашиш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Давра суҳбати якунида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга тезкор жавоб олдилар, фуқароларнинг юзага келган муаммолари жойида ҳал этилди.
Иштирокчилар мунтазам ҳамкорлик зарурлигини ва ишлаб чиқилган тавсияларни амалга оширишни қўллаб-қувватладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига