Logo

Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги кўмакка муҳтож ватандошларга моддий ёрдам кўрсатилди

Декабрь 28, 2024. 12:19 • 30 сония

172
Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги кўмакка муҳтож ватандошларга моддий ёрдам кўрсатилди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 28 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Екатеринбург шаҳридаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида инсонпарварлик акцияси ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Лойиҳа Екатеринбург шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ҳамюртларимиз кўмагида  ташкил этилди.

Тадбир доирасида ёрдамга муҳтож оилалар ва ватандош талабалар эҳтиёжлари учун тадбиркор кўмагида озиқ-овқат маҳсулотлари жамланди.

Акция давомида, шунингдек, оилалар билан суҳбатлар ўтказилди, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.

Бош консулхона ходимлари турли миллатга мансуб, боқувчисиз қолган ва ногиронлиги бўлган 8 нафар болани ўз қарамоғига олган ватандошимиз Самижон Абдуллаев хонадонига ҳам ташриф буюрдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш