Саудия Арабистонида мушкул аҳволда қолган икки нафар ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Сентябрь 07, 2025. 10:54 • 42 сония
• 409
МАККА, 7 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Макка шаҳридаги депортация марказида сақланаётган икки нафар ватандошимизнинг юртимизга қайтиши таъминланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхона ходимлари ҳамюртларимиз билан мунтазам алоқада бўлиб, уларга тиббий ёрдам, озиқ-овқат, дори-дармон ва моддий ёрдам кўрсатди.
Дипломатлар маҳаллий ҳокимият ва депортация маркази билан ҳамкорликда ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш масаласини ижобий ҳал қилди.
Икки нафар юртдошимиз 3 сентябрь куни "Jazeera Airways" авиакомпанияси самолётида Тошкентга етиб келди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
2027 йилги Давлат бюджети ҳам ижтимоий йўналтирилган бўлади
Президент•Ноябрь 13, 2026. 20:31
Вашингтонда Оқ уйдан бир ярим километр нарида отишма содир бўлди
Факт•Ноябрь 13, 2026. 22:00
АҚШ, Хитой ва Россия президентлари келаси ҳафта Хитойнинг Шеньчжень шаҳрида учрашиши мумкин
Факт•Ноябрь 13, 2026. 21:00
Москвадан муносабат: COP31 Ўзбекистоннинг экологик ва инвестициявий ташаббусларини илгари суриш майдонига айланди
Долзарб•Ноябрь 13, 2026. 20:30
Барчаси
Мавзуга оид
Новосибирскдаги мамлакатимиз дипломатлари мушкул аҳволда қолган оилани ватанга қайтарди
Ноябрь 12, 2026. 14:00
Новосибирскдаги ЙТҲда жабрланган ватандошимизнинг аҳволи Бош консулхона назоратига олинди
Ноябрь 10, 2026. 15:00