Logo

Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги Ўзбекистон ёшлари учун маҳорат дарси ташкил этилди

Июль 14, 2025. 16:24 • 45 сония

81
Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги Ўзбекистон ёшлари учун маҳорат дарси ташкил этилди

ХАНЧЖОУ, 14 июль. / "Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ташаббуси билан "Asia International Trade" компанияси раҳбари, ватандошимиз Асилбек Хонхўжаев иштирокида Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги Ўзбекистон ёшлари учун маҳорат дарси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Маҳорат дарси Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги "Келажак фанлари ва технологиялари парки" ҳудудида жойлашган Халқаро истеъдодлар марказида бўлиб ўтди.

Унда марказ раҳбарияти ва Хитойнинг етакчи олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этди.

Асилбек Хонхўжаев Хитойда муваффақиятли амалга оширилаётган ўзбек маҳсулотларининг онлайн савдоси, замонавий бизнес-моделлар, электрон тижорат, IТ ва сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тенденциялар, шунингдек, Хитой ва халқаро бозорларда ўз бизнесини ташкил қилиш тажрибаси ҳақида тўхталиб ўтди.

Иштирокчилар Хитойда бизнесни рўйхатдан ўтказиш, солиқ тизими, логистика, тўлов платформалари ва қонунчилик хусусиятлари билан танишдилар. Маҳорат дарсида, шунингдек, ёш тадбиркорлар йўл қўядиган хатолар ва уларни бартараф этиш усуллари хусусида фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш