Латвияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба-ёшлар мамлакатимиз маданияти ва урф-одатларини хорижда тарғиб қилишга тайёр
Апрель 07, 2024. 12:45 • 36 сония
• 115
РИГА, 7 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Латвияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик фаол талаба-ёшлар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда иштирок этган талабаларга Ўзбекистонда сўнгги йилларда ёшларга яратиб берилган шарт-шароитлар, ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хориждаги нуфузли олийгоҳларда ўқиётган иқтидорли, юксак билим ва малакага эга бўлган ёшларга яратиб берилган имкониятлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Шунингдек, талабаларни қизиқтирган масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Ёшларни қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб берилиб, элчихонада кўрсатиладиган консуллик-ҳуқуқий ёрдам борасида батафсил маълумот берилди.
Учрашув якунида Латвияда таҳсил олаётган талаба-ёшлар иштирокида Ўзбекистон кунларини ташкил этиш, унда юртимизнинг бой маданияти ва урф-одатларини биргаликда тарғиб қилишга келишилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди