Logo

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган беш нафар болалар Ўзбекистонга олиб келинди

Октябрь 22, 2025. 11:13 • 27 сония

121
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган беш нафар болалар Ўзбекистонга олиб келинди

ОЛМАОТА, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ходимлари Қозоғистон ҳудудида қаровсиз қолган беш нафар вояга етмаган ҳамюртларимизнинг Ўзбекистонга қайтишига кўмаклашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломатлар Қийин ҳаётий вазиятда бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш маркази ва Олмаота шаҳар таълим бошқармаси вакиллари билан биргаликда вояга етмаган болаларни ўз ватанларига қайтариш учун барча зарур ҳужжатларни расмийлаштирди.

Шунингдек, болалар яқин қариндошларига топширилиши учун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимлари ҳамроҳлигида юртимизга кузатиб қўйилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш