Logo

Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга олиб келинди

Июль 30, 2025. 12:09 • 32 сония

113
Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга олиб келинди

НОВОСИБИРСК, 30 июль. /"Дунё" АА/. Россиянинг Новосибирск шаҳрида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёл ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни арафасида Ўзбекистон Бош консулхонаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда юртдошимиз ва унинг вояга етмаган икки фарзандини Ватанига қайтариш бўйича тезкор амалий чора-тадбирларни амалга оширди.

Оила Новосибирск шаҳрида ўта оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолгани сабабли уларнинг зарур ҳужжатлари, жумладан болаларга Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномалари бепул расмийлаштирилди ҳамда авиачипта сотиб олинди.

Ҳамюртларимиз 29 июль тунда Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш