Россияда паспорти олиб қўйилиб, мажбурий меҳнатга жалб этилган бир гуруҳ ватандошларга ёрдам кўрсатилди
Ноябрь 06, 2023. 10:06 • 59 сония
• 1199
ЕКАТЕРИНБУРГ, 6 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги ходимлари Ташқи меҳнат миграция агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда Россиянинг Урал федерал округида мажбурий меҳнатга жалб этилган юртдошларимизнинг Ватанга қайтишларига кўмак кўрсатишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бош консулликдан олинган маълумотларга кўра, шу йил октябрь ойида Ўзбекистон фуқаролари Х.С., Б.С. У.Д Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакилига мурожаат қилиб Свердловск вилоятидаги «Рефтинская птицефабрика» корхонаси иш берувчилари бир гуруҳ ватандошларимизнинг фуқаролик паспортларини олиб қўйганини ҳамда ойлик маошларини бермасдан мажбурий тарзда ишлатиб келаётганини маълум қилган.
Ватандошларимизнинг мурожаатлари асосида олиб борилган суриштирувларга кўра, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Москва вилоятида рўйхатдан ўтган «Константа» МЧЖ 100 нафардан ортиқ юртдошларимизни Свердловск вилоятидаги йирик товуқ етиштириш хўжалигига олиб келган. Мигрантлар Россияда вақтинча бўлиш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилмасдан ишга жалб этилган.
Ҳамюртларимиз билан мулоқот давомида улар 2 ой давомида ойлик маошларини олмаганликлари, фуқаролик паспортлари тортиб олингани аниқланди.
Корхона раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида 53 нафар юртдошларимизнинг фуқаролик паспорт олиб берилишига эришилди ва уларга Ватанга етиб олишлари учун кўмак кўрсатилди. Қолганлар эса Екатеринбург, Москва ва бошқа шаҳарларида қонуний тарзда ўз фаолиятларини давом эттириш истакларини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига