Logo

Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган 8 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди

Август 22, 2025. 14:52 • 27 сония

103
Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган 8 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди

НОВОСИБИРСК, 22 август. /"Дунё" АА/. Россиянинг Новосибирск шаҳрида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган 8 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур инсонпарварлик кўмаги юртимизда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган "Вантанга қайтариш" тадбири доирасида Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан амалга оширилди.

Бош консулхона ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида юртдошларимиз учун авиачипталар харид қилинди.

Улар жорий йилнинг 20 август куни "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг "Новосибирск-Тошкент" рейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш