Logo

Польша ҳудудида мушкул аҳволда қолган уч нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди

Август 15, 2025. 15:53 • 34 сония

128
Польша ҳудудида мушкул аҳволда қолган уч нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди

ВАРШАВА, 15 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси Миграция агентлиги билан биргаликда мамлакатимизда эълон қилинган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси доирасида Польшада мушкул аҳволга тушиб қолган ватандошларимизни юртимизга қайтишларини таъминланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Элчихона ва фаол ватандошлар кўмаги билан Тошкент шаҳрида туғилган Д.А. ва унинг онаси С.А. хориждаги даволаниш жараёнидан сўнг хавфсиз ҳолда Ўзбекистонга етиб олдилар.

Шунингдек, ушбу акция доирасида telegram мессенжеридаги ёлғон ваъдаларга ишониб алданган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган Тошкент вилоятида туғилган 21 ёшли О.К. ҳам Ватанга қайтарилди.

Ўзбекистонга қайтгач, уларга тегишли давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари томонидан психологик ва ҳуқуқий кўмак кўрсатилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш