Logo

Японияда вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

Август 02, 2025. 08:53 • 29 сония

282
Японияда вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

ТОКИО, 2 август. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 1 август куни Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 252-қарорига мувофиқ мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ва Миграция агентлиги томонидан жасадни Ватанга қайтариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, марҳуманинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари ҳамда турмуш ўртоғига авиачипталар харид қилишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Элчихона консуллик ходими томонидан вафот этган фуқаронинг жасадини рейсга топширишдаги ташкилий ишларда кўмак кўрсатилиб, ушбу рейс билан Ўзбекистонга қайтаётган оила аъзоларини аэропортда кузатиб қўйилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш