Қозон шаҳрида оғир касалликка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Сентябрь 05, 2025. 21:01 • 26 сония
• 117
ҚОЗОН, 5 сентябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Қозон шаҳрида оғир касалликка чалинган ҳамюртимиз Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

1981 йилда туғилган ҳамюртимиз А.Б. иш вақтида соғлиғида кузатилган муаммолар туфайли Татаристон шифохонасига ётқизилган.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан биргаликда ватандошимизни юртимизга қайтариш бўйича тадбирларни амалга оширди.
А.Б. дипломатлар ва Миграция агентлиги ходимлари кўмагида "Uzbekistan Airways" АЖнинг "Қозон-Тошкент" авиайўналишидаги самолётида Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Ҳамюртимиз бугун соғ-саломат Ўзбекистонга етиб олди ва даволанишни давом эттирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига