Қорақалпоғистонлик ўқувчи Москвадаги ёшлар танловининг гала-концертида иштирок этди
Ноябрь 01, 2023. 09:19 • 56 сония
• 115
МОСКВА, 1 ноябрь. /"Дунё" АА/. 30 октябрь куни Москвадаги Ёшлар саройида "Фатьяновни куйлаш вақти" деб номланган ёшлар танлови бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унинг ишида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси дипломатлари ҳам иштирок этишди.
Ушбу ёшлар танловининг гала-концертида илк бор ҳамюртимиз, Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, 22-эстрада вокали бўйича мусиқа мактаби ўқувчиси ва Нукус шаҳридаги Маданият маркази тарбияланувчиси Асемай Уракова қатнашди.
Тадбир натижаларига кўра, эстрада вокали танловининг учинчи босқичига муваффақиятли ўтган Асемай Уракова "Фатьяновни куйлаш вақти" танловида қатнашгани учун танлов дипломи ва мукофотига сазовор бўлди.
Таъкидлаш жоизки, танлов 2023 йилнинг мартидан октябрига қадар бир неча босқичда онлайн форматда ўтказилди. Танлов ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан 1,5 минг иштирокчи танлаб олинди, 27 нафар ижрочи, жумладан, ҳамюртимиз, Қорақалпоғистон Республикасида туғилган Асемай Уракова унинг ғолибларидан бўлди.
Гала-концерт давомида ҳамюртимиз Россияда хизмат кўрсатган қўшиқчи Елена Калашникова билан бир саҳнага чиқди.
Тадбирда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия вакиллари ҳам иштирок этишди.
Асемай Уракова 11 ёшда. У эстрада вокали бўйича Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўтказилган кўпгина халқаро мусобақаларда Гран-при соврини ва биринчи ўринларни қўлга киритган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига