Ота-она қаровисиз қолган болалар юртимизга қайтарилди
Ноябрь 03, 2025. 07:59 • 54 сония
• 459
МОСКВА, 3 ноябрь. /"Дунё" АА/. Россия ҳудудида она-она қаровисиз, назоратсиз ёки оғир ижтимоий аҳволда бўлган бир гуруҳ вояга етмаган болалар Ватанимизга қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур хайрли ишларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ жонбозлик кўрсатди.
Жумладан, дастлаб ишчи гуруҳ томонидан Санкт-Петербург, Челябинск ва Москва шаҳарларида назоратсиз қолган ёки оғир ижтимоий аҳволда бўлган 16 нафар вояга етмаган бола аниқланиб, Ўзбекистонга қайтарилди.
Шунингдек, Екатеринбург, Волгоград, Уфа, Нижний Новгород, Хакасия, Москва вилояти, Махачқала ва Новосибирск шаҳарларидан 19 нафар ота-она қаровисиз қолган боланинг юртимизга қайтишига ҳам кўмаклашилди.
Вояга етмаган болаларнинг шахсий маълумотларини аниқлаш, уларни Ватанга қайтариш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш ишлари Россия Федерациясининг ваколатли органлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Элчихона ва ҳамкор ташкилотлар томонидан кўрилаётган бундай чора-тадбирлар мамлакатимиз фуқаролари, айниқса вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига