Польшада ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган ва ишлаётган ватандошлар билан учрашув ташкил этилди
Август 14, 2024. 17:16 • 2 дақ
• 120
ВАРШАВА, 14 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Польшада ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган ва ишлаётган ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда, шунингдек, "IT Park Uzbekistan" лойиҳаси вакиллари видеоконференция шаклида иштирок этди.
Ватандошларга IT Park фаолияти, резидентлар учун яратилган шароитлар, истиқболдаги режалар, шунингдек, аутсорсинг асосида ишлаш имкониятлари ҳақида маълумот берилди. IT Park Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ўз филиалларини очгани, масофавий ишлаш учун имкониятлар кенгайгани таъкидланди.
Тадбир давомида ўзбекистонлик IT мутахассисларнинг халқаро майдонда эришаётган ютуқлари, мамлакатимизда ушбу соҳани янада ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Бундан ташқари, мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, илм-фан ва таълимни ривожлантириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги кенг кўламли ишлар ҳақида сўзлаб берилди. Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати мазмун-моҳияти, хорижда ишлаётган ёки таълим олаётган ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича дастурларга урғу берилди.
Иштирокчилар эътибори шу йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлари учун кўрилаётган тайёргарлик жараёнларига қаратилди.
Польшада таҳсил олаётган ҳамюртларимиз ўз навбатларида, давлатимиз раҳбари раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этиш, хорижда эгаллаган билим ва кўникмаларини юртимиз равнақига йўналтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди