Новосибирскда Ватан соғинчи ва юмор оқшоми бўлиб ўтди
Июнь 24, 2025. 14:14 • 31 сония
• 46
НОВОСИБИРСК, 24 июнь. /"Дунё" АА/. Сибирь пойтахтида таниқли қизиқчи ва сўз устаси Аваз Охуннинг ижодий кечаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Санъаткор ижодига ошифта мухлислар билан тўлган залда, Аваз Охун томонидан ижро этилган янги монологлар ва латифалар томошабинлар томонидан гулдурос қарсаклари билан кутиб олинди.
Таъкидлаш жоизки, таниқли сўз устасининг Новосибирскка гастроль сафари илк бор ташкил этилди. Шу боис, Сибирь пойтахтида вақтинча ва доимий истиқомат қилаётган ватандошлар мазкур концерт дастурига юқори қизиқиш билдиришди.
Концерт дастури якунида Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси номидан Аваз Охун ва унинг жамоасига фахрий ёрлиқ топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди