Жанубий Кореяда меҳнат мигрантларига бериладиган квоталар сонининг ортиши ишчиларнинг хатти-ҳаракатига бевосита боғлиқ

Ноябрь 11, 2023. 15:54 • 2 дақ

• 215
Жанубий Кореяда меҳнат мигрантларига бериладиган квоталар сонининг ортиши ишчиларнинг хатти-ҳаракатига бевосита боғлиқ

СЕУЛ, 11 ноябрь. /«Дунё» АА/. Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг статистик йилномасига кўра, 2022 йил мобайнида 16 та давлатдан Е-9 визаси асосида жами 88012 нафар меҳнат мигранти ушбу давлатга кириб келган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси маълумотига кура, фуқароларнинг Е-9 визаси асосида Жанубий Кореяга кириб келиши юзасидан квоталар сонининг оширилиши бир қатор омилларга бевосита боғлиқ. Хусусан:


- иш берувчи билан самимий ва дўстона муносабатда бўлиш;

- тартиб ва интизом, ишга масъулият билан ёндашиш;

Шунингдек ўқинг

- бир иш берувчи билан қонуний тартибда шартнома муддати тугагунга қадар фаолият олиб бориш.


Шуни айтиш керакки, бугунги кунда юртдошларимиз турли важларни баҳона қилиб, иш берувчидан меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраётган ва талаб қилаётган ҳолатлар учраб турибди. Бу эса ўз навбатида, иш берувчиларда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига нисбатан ишончсизлик уйғотиб, квоталар сонининг оширилишига тўсиқ бўлади.


Шу боис ҳам, намунали меҳнат муносабатида бўлиш ўзбекистонлик ишчиларга бўлган талабнинг ортишига олиб келиши, квоталар сонининг ошиши юртдошларимизнинг ўзларига ва хатти-ҳаракатларига боғлиқ эканлиги яна бир бор эслатиб ўтилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш