Logo

Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг Красноярск ўлкасида Рамазон ойини кенг нишонламоқда

111
Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг Красноярск ўлкасида Рамазон ойини кенг нишонламоқда
Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг Красноярск ўлкасида Рамазон ойини кенг нишонламоқда
Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг Красноярск ўлкасида Рамазон ойини кенг нишонламоқда

КРАСНОЯРСК, 12 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Россиянинг Красноярск ўлкасида меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз учун ифтор ташкиллаштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Красноярск ўлкаси ҳукумати Жамоатчилик алоқалари бошқармаси вакиллари, Красноярск шаҳрида таҳсил олаётган талабаларимиз, хотин-қизларимиз ҳамда турли корхоналар, қурилиш объектлари ва овқатланиш жойларида ишлаётган 400 нафардан зиёд фуқароларимиз иштирок этди.

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров тадбирни очиб, ватандошларимизни муқаддас Рамазон ойи билан самимий табриклади ва юртдошларимиз ўз Ватанидан узоқда бўлса ҳам, ҳамжиҳатлик ва Мустақиллик ғояларига садоқат намунасини кўрсатаётганлигини таъкидлади.

Тадбир Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ташкил этилганлиги ва ифторликнинг ўтказилиши - мамлакатимиз раҳбарияти томонидан хорижда яшовчи ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, миллий анъаналарни сақлаш ва ўзбек диаспорасининг ҳамжиҳатлигини ривожлантиришга қаратилган изчил сиёсатининг яна бир тасдиғи эканлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, фуқароларимизга давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталик муҳитини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш сиёсати, шунингдек, мамлакатимизда “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” шиори остида эҳтиёжманд оилалар ва муҳтож шахсларга ёрдам кўрсатишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шу билан бирга, Красноярск ўлкасида ватандошларимизнинг ҳуқуқ

ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун фуқароларимиз ва Бош консулхона ўртасида доимий алоқада бўлиб туриш муҳимлиги таъкидланди.

Красноярск ўлкаси ҳудудий ўзбек миллий-маданий автономияси раҳбари Саидмурод Холжигитов ўз нутқида Красноярскдаги барча ватандошларимиз номидан Ўзбекистон Президентига ўз Ватанидан узоқда бўлган ҳар бир юртдошимизга кўрсатаётган алоҳида эътибори учун чуқур миннатдорчилик билдирди.

Фуқароларимиз Бош консулнинг Красноярск ўлкасида мунтазам равишда ўтказилаётган консуллик қабуллари орқали Ўзбекистон билан доимо узвий боғлиқликни доим ҳис қилишларини таъкидлади.

Юртдошларимиз Ўзбекистон Президентига чинакам оталик ғамхўрлиги ва муқаддас Рамазон ойини Россиянинг Красноярск ўлкасида муваффақиятли ўтказиш учун яратиб берилган шароитлар учун самимий миннатдорчилик билдирдилар.

Читайте также

Ифторда Қуръон оятлари тиловат қилиниб, йиғилганлар она юртимиз Ўзбекистонга фаровонлик ва давлатимиз раҳбарига узоқ умр сўраб дуога қўл очдилар.

Саидмурод Холжигитов, Красноярск ўлкаси ҳудудий ўзбек миллий-маданий автономияси раҳбари:

- Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан биринчи маротаба ўтказилган бугунги ифтор - ўзгача, кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Красноярскдаги ўзбек диаспораси ҳаётида жуда муҳим воқеа бўлиб, ҳамюртларимизда Ватанимизга бўлган янада кўпроқ муҳаббатини уйғотади ва барча фикрларимиз ва туйғуларимизни халқимиз ва Президентимиз атрофида бирлаштиради.

Мухаммадали Хаджиев, хусусий тадбиркор:

- Кўплаб дўстларим каби, мен ҳам Красноярскда ишлайман. Ушбу шаҳарда ифторга биринчи марта фуқароларимизнинг кўп қисми йиғилди.

Бу чинакам аҳамиятли воқеа бўлиб, Давлатимиз Раҳбарининг хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳаётига қаратаётган улкан эътиборининг яна бир далилидир.

Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлсин!

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш