Рамазон ва Наврўз арафасида Тюмендаги ватандошлар жам бўлди
Март 16, 2026. 16:45 • 2 дақ
• 213
ТЮМЕНЬ, 19 март. /“Дунё” АА/. Мамалакатимизнинг Екатеринбургдаги бош консулхонаси ташаббуси билан Тюмень шаҳридаги “Gold siti” ресторанида ватандошлар учун ифторлик дастурхони ёзилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консули Жаҳонгир Парманов сўзга чиқиб, юртдошларимизни муборак Рамазон ойи ҳамда кириб келаётган баҳор айёми – Наврўз умумхалқ байрами билан қутлади.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вакили, Тошкент шаҳридаги “Баланд” масжиди имом-хатиби Аъзамжон Эргашев муқаддас динимизнинг инсонпарварлик моҳияти борасида алоҳида тўхталиб ўтди. Ватандошларга бирдамлик, ҳаётга фаол ёндашув ва ўз ватанида узоқда миллий анъаналаримизни сақлаб келаётгани учун миннатдорлик билдирди.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда инсонпарварлик тамойилларига асосланган тинчлик, барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳити ҳукм сураётгани алоҳида қайд этилди.
Ҳамюртларга ислом динининг жамиятимизда тутган ўрни ҳамда маданиятимиз, урф-одатларимизни ўзида акс эттирган адабиётлар, журналлар ва тарқатма материаллар туҳфа қилинди.
Ифторликда ўзбек миллий таомлари тортилди. Ватандошлар масофа узоқ бўлишига қарамай, давлатнинг доимий эътибори ва ғамхўрлигини ҳис қилаётганини таъкидлаб, халқ манфаати йўлидаги бундай ташаббуслар учун самимий миннатдорлик изҳор этди.
Иштирокчилар юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик, мамлакатимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар бардавом бўлишини тилаб дуо қилишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси