Россияда қийин аҳволга тушиб қолган ватандошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Декабрь 05, 2023. 08:49 • 52 сония
• 460
ВЛАДИВОСТОК, 5 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Владивостокдаги Бош консуллиги ходимлари кўмагида Россиянинг Амур вилоятида қийин аҳволга тушиб қолган ватандошимиз С.Т. ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Бош консуллиги дипломатлари томонидан Амур вилоятида ташкил этилган консуллик сайёр қабули давомида ушбу вилоятнинг Благовещенск шаҳрида вақтинча бўлиб турган 1984 йилда туғилган юртдошимиз С.Т. икки нафар вояга етмаган фарзанди билан бирга молиявий қийин аҳволга тушиб қолганлиги сабабли Ўзбекистонга қайтиш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ўрганишлар натижасида, ҳамюртимиз 2018 йил октябрь ойидан бери Россиянинг Амур вилоятида вақтинча ишлаётгани маълум бўлди. С.Т.нинг турмуш ўртоғи жорий йил октябрь ойида Россия миграция қонунчилигини бузганлиги сабабли ўрнатилган тартибда Ўзбекистонга депортация қилинган.
Ушбу важлар инобатга олиниб, мамлакатимиз Бош консуллиги томонидан ҳамюртимизга кўмак кўрсатишга қарор қилинди. «Меҳр» лойиҳаси фонди маблағлари ҳисобидан С.Т. ва унинг икки нафар фарзандига Ўзбекистонга қайтиши учун 3 та авиачипта сотиб олиб берилди.
Бугунги кунда улар соғ-саломат яқинлари бағрига қайтган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди
Италияда илк бор “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди