Logo

Россиянинг Владивосток шаҳрида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди

Ноябрь 22, 2023. 07:55 • 43 сония

234
Россиянинг Владивосток шаҳрида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди

ВЛАДИВОСТОК, 22 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари Россиянинг Владивосток шаҳридаги «Трап» масъулияти чекланган жамиятида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув иштирокчилари Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар билан танишдилар. Шунингдек, ватандошларга Ўзбекистон қонунлари ва Россия қонунчилигига риоя қилиш, турли ёт ғояларга эргашмаслик каби муҳим масалалар юзасидан тегишли маслаҳатлар берилди.


Давлатимиз раҳбарияти томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсиз меҳнат миграциясини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.


Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.


Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси