Скандинавия мамлакатларидаги ватандошларнинг фарзандлари учун ўзбек тилида онлайн мактаб ташкил этилади
Февраль 15, 2025. 12:25 • 2 дақ
• 239
СТОКГОЛЬМ, 15 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Тошкент шаҳридаги Нордик халқаро университети проректори Одил Қўйсинов ва Швециядаги Ўзбек миллий маркази раҳбари Зилола Йўлчиева иштирокида Скандинавия мамлакатларида ўзбек тилида ўқитиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Аввал маълум қилинганидек, Ўзбекистон элчихонаси ва Швециядаги Ўзбек миллий маданият маркази ҳамкорлигида Скандинавия мамлакатларида истиқомат қилаётган ватандошларнинг фарзандларини ўзбек тилида ўқитиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Тошкент шаҳридаги Нордик халқаро университети ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш истагини билдирди. Хусусан, дастлабки босқичда Швеция, Дания ва Норвегиядаги ватандошларнинг фарзандлари учун давлат таълим стандартларига мувофиқ ўзбек тилида онлайн мактаб ташкил этилади.
– Бизнинг ташаббусимиз давлат-хусусий шериклик намунасидир, яъни Стокгольмдаги элчихонамиз ҳам, Маданият марказимиз ҳам, Тошкент шаҳридаги Нордик халқаро университети ҳам ушбу муҳим лойиҳани ишлаб чиқишда фаол иштирок этмоқда. Ҳозирда биз веб-сайтимизда болаларнинг ота-оналари билан онлайн мактабни қандай юритиш кераклиги ҳақида сўров ўтказяпмиз. Нордик халқаро университети иштирокида Маданият маркази негизида онлайн мактаб очишни режалаштирилмоқда. Бугун биз ушбу университетнинг тажрибали ўқитувчилари билан бўлажак лойиҳанинг турли жиҳатларини муҳокама қилдик, – деди Швециядаги Ўзбек миллий маркази раҳбари деди Зилола Йўлчиева.
Тошкент шаҳридаги Нордик халқаро университети номидан Швециядаги Ўзбек миллий маданият марказида ташкил этилаётган кутубхона фонди учун дарсликлар ва бадиий китоблар тақдим этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди
Италияда илк бор “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди