Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ватандошлар иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди

Сентябрь 16, 2026. 15:00 • 2 дақ

120
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ватандошлар иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ватандошлар иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ватандошлар иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди

ГУАНЧЖОУ, 16 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Гуанчжоу шаҳрида футбол мусобақаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мусобақада Гуандун провинциясида таҳсил олаётган ва турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошлардан иборат 5 та жамоа қатнашди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда жамоалар юқори даражадаги ҳамжиҳатлик ва дўстона руҳни намоён этдилар.

Хитой ва Озарбайжон фуқароларининг футбол ўйинларида меҳмон сифатида иштирок этгани мусобақанинг янада қизиқарли ва дўстона муҳитда ўтишини таъминлади.

Мусобақа якунига кўра, ғолиб чиққан “Foshan Mix” жамоасига Бош консулхонанинг махсус кубоги тантанали равишда топширилди. Тадбир якунида миллий таомлар ёзилган дастурхон ташкил этилиб, ватандошлар ўртасида самимий ва дўстона мулоқот бўлиб ўтди.

Юртдошларимиз бу каби спорт тадбирларини мунтазам ташкил этиш ўзаро бирдамликни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ёшларда ватанга дахлдорлик туйғусини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш