Logo

Мисрда ватандош ёшлар ўртасида футбол турнири ташкил этилди

Июль 13, 2025. 14:52 • 32 сония

67
Мисрда ватандош ёшлар ўртасида футбол турнири ташкил этилди

ҚОҲИРА, 13 июль. /"Дунё" АА/. Миср пойтахтида ушбу мамлакатда таълим олаётган ва вақтинча ишлаётган ватандош ёшлар ўртасида футбол турнири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Турнир Ўзбекистон элчихонаси ва ушбу мамлакатда таълим олаётган фаол талабалар томонидан ташкил этилди.

Мусобақада 15 та жамоа гуруҳларга бўлинган ҳолда бош соврин учун кураш олиб борди.

Таъкидлаш жоизки, спорт тадбирлари хориждаги Ўзбекистон ёшларини жипслаштириш, уларда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш ва чет элда мамлакатимиз нуфузини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, бундан спорт ва маданий лойиҳалар ўзбек талабалари ўртасида ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, дўстлик ва соғлом рақобат руҳини янада кучайтириб, уларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш