Италияда илк бор “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Декабрь 01, 2025. 17:45 • 49 сония
• 62ТУРИН, 1 декабрь. /“Дунё” АА/. Турин политехника университетида илк бор Италияда таҳсил олаётган талабалар ва шу ерда яшаётган ватандошлар ўртасида “Заковат” интеллектуал мусобақа ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир “Турин Ўзбек талабалари ассоциацияси” фаоллари томонидан Турин политехника университети ва Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.
Интеллектуал ўйин уч босқичда – “Заковат QUIZ”, “Заковат саволлари” ва “Сардорлар беллашуви” бўйича ўтказилди.
Беллашувда 48 нафар иштирокчи 8 та жамоага бўлинган ҳолда қатнашди. Жамоалар Италиянинг турли шаҳарларидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар орасидан шакллантирилди. Жумладан, “Katenachchio” Миландан, “Sugsvang” Болонья ва Флоренциядан, “Stella” Римдан, “Patriot”, “Турон” “Матонат”, “Sirius” ва “Paradoks” жамоалари Турин шаҳридан сараланди.
Беллашувлар якунида 1-ўрин “Sirius”, 2-ўрин “Sugsvang” ва 3-ўринни эгаллаган “Матонат” жамоалари элчихона ва ҳомийлар томонидан пул ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Иштирокчилар ушбу интеллектуал мусобақа Италияда илк бор ташкил этилгани ва бундай тадбирлар ўзбек талабалари ўртасида дўстлик ва ўзаро ҳурмат алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилишини таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди
Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди

