Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди
Октябрь 25, 2025. 15:50 • 27 сония
• 72
ИСТАНБУЛ, 25 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Туркиянинг Сакарья вилоятида жойлашган жазони ижро этиш муассасалари бўлган юртдошларимиз билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломатлар ташриф давомида мазкур муассасаларда бўлган ҳамюртларимизга яратилган шароитлар, тиббий ёрдам, озиқ-овқат таъминоти, адвокат хизматидан фойдаланиш ва яқин қариндошлари билан учрашиш имкониятларини ўрганди.
Ватандошлар билан суҳбат давомида уларнинг таклифлари тингланди ва тегишли тартибда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Муассасалар раҳбарияти билан кечган мулоқот чоғида юртдошларимиз ҳуқуқларини таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилаш ва консуллик ташрифларини мунтазам амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди
Италияда илк бор “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди