Logo

Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди

Декабрь 12, 2025. 15:10 • 58 сония

64
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди

ЛОНДОН, 12 декабрь. /“Дунё” АА/. Лондон университет коллежида Британиядаги Ўзбекистон талабалари иттифоқи (UzSU) аъзолари, “Эл-юрт умиди” фонди стипендиатлари ва бошқа ватандош талабалар ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

        Мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган тадбирда Лондон, Бирмингем ва Британиянинг бошқа шаҳарларида таълим олаётган 50 нафардан ортиқ талаба иштирок этди.

Турнир доирасида Ўзбекистон Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ҳамда “Ватандошлар” жамоат фонди билан ҳамкорликда ўзбек маданияти бурчаги ва миллий мусиқачиларнинг жонли чиқиши ташкил этилди. Иштирокчиларга Абдулла Қодирий, Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов ва бошқа жадидчилар ҳаёти ва ижоди тўғрисида китоблар тарқатилди. 

Турнир қатнашчилари ушбу интеллектуал беллашув уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариши, дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаши ҳамда ўзаро фикр-мулоҳаза алмашиши учун имкон берганини таъкидлади. Улар яқинда “London Chess Classic – 2025” халқаро шахмат турнирида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовнинг муддатидан олдин ғалаба қозонганини фахр билан тилга олди.

Мусобақа кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Беллашув ғолиб ва совриндорларига ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир қатнашчиларига Лондон шаҳридаги “Ошпаз” ресторани тармоғи хизматда бўлиб, ўзбек миллий таомларини тақдим этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш