Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртлар ватанга қайтарилди
Декабрь 08, 2025. 13:47 • 34 сония
• 93
ОЛМАОТА, 8 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан бир гуруҳ ватандошлар юртимизга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Олмаота шаҳрида иш берувчилар томонидан меҳнат ҳақлари берилмасдан, оғир моддий аҳволга тушиб қолган бу ҳамюртларга консуллик ҳужжатлари расмийлаштирилиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Консулхона томонидан уларнинг юртимизга қайтиши учун тегишли сертификатлар берилиб, Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан Олмаота–Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар сотиб олишда кўмаклашилди.
Бу саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз ташқи сиёсатида ҳам фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этишининг яна бир бор тасдиғидир.
Ўзбекистоннинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмайди ва Ватанига етиб олиши учун барча тегишли чоралар кўрилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди
Италияда илк бор “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди