Ўзбекистон давлат хизматчилари ва стипендиатлар БМТ тизимида стажировка ўташи мумкин бўлади
Сентябрь 25, 2025. 11:25 • 2 дақ
• 58
ТОШКЕНТ, 25 сентябрь. /"Дунё" АА/. "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори Гулноза Исмаилова Нью-Йорк шаҳрида БМТнинг Халқаро фуқаролик хизмати комиссияси (UN ICSC) раиси Ларби Жакта билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жамғарма маълумотига кўра, томонлар комиссиянинг Жамғарма ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Давлат бошқаруви, фуқаролик хизмати ва илмий тадқиқотлар йўналишлари бўйича БМТ тизимида давлат хизматчиларининг малакасини ошириш дастурларини ўз ичига олган қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олинди.
Учрашув якунида ҳамкорлик ҳақида битим имзоланди. Ушбу битим "Эл-юрт умиди" жамғармаси тарихида БМТ тизими ташкилоти билан алоқаларни мустаҳкамловчи илк расмий ҳужжат ҳисобланади. Битимнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирлари доирасида имзоланиши унинг моҳиятини янада оширади.
Ҳужжатга кўра, томонлар давлат хизматчилари ва жамғарма стипендиатларини тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, тадқиқотлар ва техник ишланмалар билан алмашади. Конференциялар, семинарлар, амалий машғулотлар ва бошқа касбий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. UN ICSC рақамли бошқарув, инсон ресурсларини бошқариш ва фуқаролик хизмати амалиёти соҳаларида экспертлик ва техник ёрдам кўрсатади.
Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш ва инсон капиталини мустаҳкамлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун янги имкониятлар очадиган муҳим қадам бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди