Logo

Ўзбекистон делегацияси Абу-Дабида бўлиб ўтган глобал темир йўл инфратузилмасига бағишланган халқаро тадбирларда иштирок этди

Октябрь 14, 2025. 11:31 • 55 сония

66
Ўзбекистон делегацияси Абу-Дабида бўлиб ўтган глобал темир йўл инфратузилмасига бағишланган халқаро тадбирларда иштирок этди

АБУ-ДАБИ, 14 октябрь. /"Дунё" АА/. БААнинг Абу-Даби шаҳридаги миллий кўргазмалар марказида "Global Rail Transport Infrastructure Exhibition and Conference" кўргазмаси ва конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Конференция экспертлар ва қарор қабул қилувчиларни транспорт соҳасининг келажагини муҳокама қилиш ва глобал алоқани яхшилаш учун инновацион ечимларни излаш йўлида бирлаштирган етакчи халқаро платформага айланди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Бошқарув раиси биринчи ўринбосари Хикматилла Рахметов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.

Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари "Миллатлараро боғлиқликни яратиш: барқарор ривожланишни таъминлашда транспорт ва инфратузилманинг роли" мавзусидаги панель сессиясида маъруза қилди.

У ўз маърузасида транспорт инфратузилмасининг барқарор ривожланиши, иқтисодий ўсиш ва ижтимоий интеграцияда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб, ўзаро транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш минтақавий интеграция ва халқаро савдони кенгайтиришнинг асосий омили эканлигини қайд этди.

Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, ташрифи чоғида бир қатор хорижий компаниялар билан самарали музокаралар олиб борди ҳамда технологиялар, инновациялар ва молиявий ечимларга ихтисослашган йирик жаҳон компаниялари павильонларини кўздан кечирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш