Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди
Декабрь 13, 2025. 10:27 • 55 сония
• 67ЛОНДОН, 13 декабрь. /“Дунё” AA/. Мамлакатимиз элчиси Равшан Усманов Рединг университети ректори, профессор Ван де Нурт билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот давомида таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашинуви дастурларини ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар ва малака ошириш йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, университетнинг Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Профессорнинг маълум қилишича, университет республиканинг ОТМлари билан хорижий тилларни ўргатиш, қишлоқ хўжалиги фанлари ва метеорология йўналишларида ҳамкорликларни йўлга қўйишга тайёр.
Ташриф сўнггида мазкур университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан ҳам мулоқот ўтказилди. Унда университет масъуллари томонидан ватандош талабаларимизнинг юқори билим ва салоҳиятга эга эканлиги алоҳида эътироф этилди.
Университет 1892 йилда “University Extension College” сифатида ташкил этилган, 1926 йилда эса расман университет мақомини олган. Ҳозирда унда 20 минг нафарга яқин талабалар таҳсил олмоқда. Муассасада 4 минг нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритади. Университетда табиий, аниқ, гуманитар ва ижтимоий фанлар, бизнес, хорижий тиллар, санъат ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича бакалавр ва магистратура дастурлари мавжуд.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



