Logo

Ўзбекистон делегацияси Данияда ўтаётган "Органик саммит"да иштирок этаяпти

Август 18, 2025. 19:21 • 38 сония

56
Ўзбекистон делегацияси Данияда ўтаётган "Органик саммит"да иштирок этаяпти

КОПЕНГАГЕН, 18 август. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 18-19 август кунлари Даниянинг Европа Иттифоқидаги (ЕИ) раислиги доирасида Копенгаген шаҳрида "Органик саммит" бўлиб ўтмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири. 


збекистон элчихонаси маълумотига кўра, тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшиджон Абдузухуров раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этмоқда.

Саммитда органик маҳсулотлар тармоғининг яхлит занжирини (фермер хўжалиги-саноат-жаҳон бозорларига олиб чиқи"-"истеъмолчига етказиш) шакллантириш истиқболлари муҳокама қилиняпти.

 Ўзбекистон делегацияси сафар давомида "Organic Denmark" "World Farming Compassion", "Arla Foods" ва бошқа компаниялар, Дания Экспорт ва инвестиция жамғармаси (EIFO), Дания таъсир фонди (IFU) раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

 Шунингдек, Даниянинг органика соҳасидаги стандартлар ва инновациялар ўрганилади. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва EIFO ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланиши режалаштирилган.

 

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш