Logo

Ўзбекистон делегацияси Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ташкил этилган халқаро сессияда иштирок этди

Сентябрь 30, 2025. 17:05 • 45 сония

44
Ўзбекистон делегацияси Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ташкил этилган халқаро сессияда иштирок этди

БРЮССЕЛЬ, 27 сентябрь. /"Дунё" AA/. Жаҳон божхона ташкилоти штаб квартирасида Уйғунлашган тизим бўйича аъзо давлатлар ўртасида мунозарали товарларнинг ТИФ ТН код рақамларини ягона тизимига солиш бўйича халқаро сессия бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сессияда Жаҳон божхона ташкилотига аъзо давлатларнинг 130 дан ортиқ делегатлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон томонидан Марказий божхона лабораторияси вакиллари қатнашди.

Эътиборлиси шундаки, сессия кун тартибида Ўзбекистон божхоначиларининг ташаббуси билан Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг халқаро уйғунлаштирилган тизимига ўзгартириш киритиш бўйича тақдим этилган спорт билан шуғулланиш вақтида истеъмол қилинадиган протеинлар ва таркибида какао мавжуд бўлган маҳсулотлар бўйича таклифлари хам кўриб чиқилди.

Қолаверса, сессияда иштирок этаётган аъзо давлатлар билан товарларнинг ТИФ ТН кодини аниқлашда сунъий интеллектни қўллаш масалалари бўйича ҳам тажрибалар алмашилди. Хусусан, дастлабки босқичларда маиший техника ва транспорт воситаларининг таснифланиш механизми кўриб чиқилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш