Logo

Ўзбекистон делегацияси Туркияда бўлиб ўтган "Zero Waste" халқаро форумида иштирок этди

Октябрь 24, 2025. 17:49 • 48 сония

36
Ўзбекистон делегацияси Туркияда бўлиб ўтган "Zero Waste" халқаро форумида иштирок этди

АНҚАРА 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Туркияда бўлиб ўтган "Zero Waste" халқаро форумида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси "Zero Waste" концепциясига бағишланган ялпи мажлисда қатнашди. Шунингдек, БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах ва АҚШнинг Колумбия университети профессори Жеффри Сакс билан учрашувлар ўтказилди.

Сафар давомида Ўзбекистон делегацияси раҳбари Туркия атроф-муҳит, шаҳарчилик ва иқлим ўзгаришлари вазири Мурат Курум ва Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли ҳамда халқаро ташкилотлар, жамғармалар ва академик доиралар вакиллари билан самарали музокара олиб борди.

"Zero Waste" форуми чиқиндиларни қайта ишлаш, атроф-муҳитга етказиладиган зарарни камайтириш ва барқарор ривожланиш тамойилларини илгари суриш мақсадида ташкил этилган. Жорий йилги тадбирда БМТнинг юқори даражадаги вакиллари, турли давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари, тадбиркорлар, олимлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш