Logo

Ўзбекистон Ироқ билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилмоқда

Октябрь 15, 2025. 11:17 • 45 сония

50
Ўзбекистон Ироқ билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилмоқда

БАҒДОД, 15 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси (қароргоҳи Ал-Кувайт шаҳрида жойлашган) ташаббуси билан Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ироқ Инвестициялар миллий қўмитаси вакиллари иштирокида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кувайт томони Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай имкониятлар, қонунчилик базаси, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги лойиҳалар, давлат объектларини хусусийлаштириш жараёни, мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти ҳақидаги маълумотлар билан таништирилди.

Ироқ Инвестициялар миллий қўмитаси раиси ўринбосари Сара Муҳаммад Амин ўз давлатининг энергетика, уй-жой қурилиши, транспорт, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги сармоявий имкониятлари ҳақида сўзлаб берди. "Ироқ Ўзбекистон билан қишлоқ ва сув хўжалиги, уй-жой қурилиши, савдо ва саноат соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор", – деди у.

Томонлар инвестицияларни жалб қилиш мақсадида "Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим"ни имзолаш зарурлигини қайд этдилар.

Шунингдек, Ироқ Инвестициялар миллий қўмитаси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш