Ўзбекистон, Исроил ва Қозоғистонда иммигрантларнинг бизнес этикаси бўйича сўровнома ўтказилди
Сентябрь 06, 2025. 15:10 • 2 дақ
• 60
ТЕЛЬ-АВИВ, 6 сентябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси ходимлари "Иммигрантларнинг бизнес этикаси ва уларнинг аккультурацияси: Исроил, Қозоғистон ва Ўзбекистон мисолида қиёсий тадқиқот" мавзусида халқаро онлайн семинарда иштирок этишди, деб ҳабар бермоқда "Дунё" AA мухбири.

Семинар Исроил минтақавий ҳамкорлик вазирлиги томонидан Руппин академик маркази қошидаги Миграция ва ижтимоий интеграция институти, Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети, Қўқон университети ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирнинг очишлиш маросимида Қўқон университети ректори Ғафуржон Захидов ва бошқалар иштирокчиларни қутладилар.
Анжуманда Ўзбекистон вакиллари – Қўқон университети профессори Хуршида Устаджалилова, доктор Азизжон Умаров ва доктор Шухрат Исакулов маъруза қилдилар. Улар ўз чиқишларида мамлакатимиздаги илмий ҳамкорликнинг аҳамияти ва тадқиқот натижаларининг миллий амалиётга қўшадиган ҳиссаси ҳақида фикр билдирдилар.
Семинарда тадқиқот натижалари таҳлил қилинди. Қайд этилишича, тадқиқот доирасида 1352 нафар иштирокчи ўртасида сўровнома ўтказилгани, Исроилда 600, Қозоғистонда 400 ва Ўзбекистонда 352 нафар шахс қамраб олинган.
Тадқиқотда қиёсий таҳлиллар орқали иммигрантлар ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги бизнес этикаси, солиққа бўлган муносабат, ҳамда маданий интеграция жараёнлари ўртасидаги фарқлар таҳлил қилинган. Хусусан, иммигрантлар кўп ҳолларда муваффақиятга эришиш учун ахлоқий муаммоларда муросага бориши зарурлиги қайд этилди. Шу билан бирга, узоқ муддат мезбон мамлакатда яшаган ҳолларда уларнинг этик қарашлари маҳаллий аҳолига яқинлашиши кузатилгани таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди