Logo

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Гуанчжоу кутубхонаси ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

Август 07, 2025. 16:08 • 38 сония

40
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Гуанчжоу кутубхонаси ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

ГУАНЧЖОУ, 7 август. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева бошчилигидаги делегациянинг жорий йил 5-6 август кунлари Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрига амалий сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Гуанчжоу кутубхонаси раҳбарияти билан кечган мулоқот чоғида муассасалар тарихи, халқаро муносабатлар ва ютуқлар хусусида фикр алмашилди. Учрашув сўнггида томонлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича битимни имзолаш хусусида келишиб олдилар.

Мамлакатимиз вакиллари, шунингдек, Гуанчжоу кутубхонаси фаолияти, иш тизими, кутубхонада йўлга қўйилган замонавий технологиялар, АКТ билан жиҳозланган махсус хоналар ва бўлимлар иши билан танишди.

Сафар давомида Ўзбекистонда нашр этилган 150 дан ортиқ китоблар тақдимоти ўтказилди ва ушбу китоблар Гуанчжоу кутубхонасига доимий равишда намойиш этиш учун топширилди

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш