Ўзбекистон мутахассислари Туркиянинг ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги тажрибасини ўргандилар
Июнь 27, 2025. 11:56 • 42 сония
• 77
АНҚАРА, 27 июнь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси делегациясининг амалий сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Сўнгги йилларда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Туркиядаги турдош ташкилотлар билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди. Соҳанинг ҳар бир йўналиши бўйича ўзаро тажриба ўрганиш ва делегациялар алмашинуви мунтазам ташкил этилмоқда.
Ушбу ташриф доирасида ҳам Туркиянинг қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ҳамда савдо вазирликларида учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида Туркиянинг чорвачилик соҳасида IT технологияларининг қўлланилиши, ветеринария чегара назорати пунктлари фаолияти, жумладан, TRACES тизимидан фойдаланиш тажрибаси, ветеринария-санитария нормалари, ветеринария назорати қонунчилиги, маълумотларни ҳимоя қилиш чоралари бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Шунингдек, мамлакатимиз делегацияси аъзолари чорвачилик ва деҳқончилик соҳасида Туркиянинг қарийб 120 йиллик тарихга эга Конья тижорат биржаси фаолияти ҳамда Капикуле назорат-ўтказиш пункти ташкил этилган чегара ветеринария назорати билан танишдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди