Ўзбекистон олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун Туркияда ўқув курслари ташкил этилди
Октябрь 16, 2025. 17:52 • 48 сония
• 74
ИСТАНБУЛ, 16 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари Истанбул университетида малака ошириш курсларида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур дастур Туркиянинг "NICHE Group" компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Ўқувлар давомида ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, педагогикада сунъий интеллект, халқаро тажриба ва инновацион таълим усулларини ўзлаштириш мавзуларида семинарлар бўлиб ўтди.
Дастур доирасида иштирокчилар Туркиянинг етакчи профессорлари ва мутахассислари иштирокида ўтказилган дарслар, семинарлар ва амалий тренингларда қатнашди. Тенинглар давомида замонавий таълим технологиялари, бошқарув ва педагогика соҳасидаги илғор тажрибалар билан танишилди. Шунингдек, икки давлат профессор-ўқитувчилари биргаликда амалий машғулотларда иштирок этишди.
Истанбул университетида бўлиб ўтган курс иштирокчиларига сертификатларни топшириш маросимида Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ходимлари қатнашди.
Дипломатлар ўз табрик сўзларида бундай дастурлар икки мамлакат ўртасидаги олий таълим ва маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда ёш авлодга замонавий билимларни етказишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Тадбир якунида барча иштирокчиларга Истанбул университети номидан сертификатлар топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди