Ўзбекистон ва Эрон хавфсизлик масалалари бўйича қўшма ишчи гуруҳнинг иккинчи учрашувини ўтказиш масаласини муҳокама қилмоқда
Ноябрь 03, 2025. 10:19 • 43 сония
• 98
ТЕҲРОН, 3 ноябрь. /"Дунё" АА/. Эроннинг Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Аюбхон Рахматуллаев ва Эрон ички ишлар вазири Искандар Момени ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Учрашув Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо мамлакатлари ички ишлар вазирларининг тўртинчи йиғилиши доирасида ташкил этилди.
Мулоқот аввалида ўзаро ҳамкорлик алоқалари ҳар томонлама кенгайиб бораётгани алоҳида қайд этдилар.
Вазирликлар ўртасида хавфсизлик масалалари бўйича қўшма ишчи гуруҳининг биринчи учрашуви Теҳрон шаҳрида муваффақиятли ўтказилгани ва унинг ўзаро тезкор маълумот ҳамда тажриба алмашиш учун мулоқот майдонини яратгани таъкидланиб, мазкур форматдаги иккинчи учрашувни жорий йил декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш масаласи муҳокама этилди.
Учрашув якунида Эрон томони вакилларига Ўзбекистонга ташриф буюриб, давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишишга таклиф этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди