Ўзбекистон ва Хитой олий таълим муассасалари техник-профессионал мутахассисларни тайёрлаш бўйича қўшма ўқув дастурини амалга оширади
Июль 12, 2025. 15:07 • 54 сония
• 59
ГУАНЧЖОУ, 12 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Тошкент давлат транспорт университети проектори Баҳодир Тўраев бошчилигидаги юртимиз делегациянинг Гуандун провинциясига сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мамлакатимиз вакиллари сафар давомида Гуандун телекоммуникация политехника институти проректори Сюн Цзяи билан учрашдилар. Музокараларда транспорт соҳаси учун халқаро даражадаги техник-профессионал мутахассисларни ҳамкорликда тайёрлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Тошкент давлат транспорт университети ва Гуандун телекоммуникация политехника институти ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ талаба ва ўқитувчилар алмашинуви, қўшма тадқиқотлар, амалиётлар ўтказиш ва қўшма ўқув дастурларини яратиш каби йўналишларда амалий ҳамкорлик йўлга қўйилада.
Делегация раҳбари, проектор Баҳодир Тўраев, шунингдек, кичик ҳажмдаги учувчисиз аппаратларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Guangdong Fengpai Technology" компанияси асосчиси ва раиси Хао Ю билан музокара ўтказди.
Унда Хитой компанияси билан биргаликда Транспорт университети қошида янги ташкил этилган Саноат техно-парки имкониятларидан фойдаланган ҳолда мазкур компания маҳсулотларининг айрим эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш таклифи билдирилди. "Guangdong Fengpai Technology" раҳбари ушбу лойиҳани амалга ошириш имкониятларини жойида ўрганиш учун компания мутахассисларини Ўзбекистон юборишга тайёрлигини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди