Ўзбекистон ва Покистон ўртасида саноат кооперациясини жадаллаштириш механизмлари келишиб олинди
Октябрь 11, 2025. 14:10 • 2 дақ
• 70
ИСЛОМОБОД, 11 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон саноат ва ишлаб чиқариш вазирининг биринчи ўринбосари Саиф Анжум билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Покистон томони Ўзбекистон Ҳукуматига ташриф давомида кўрсатилган самимий меҳмондўстлик ҳамда делегация фаолиятига яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.
15-19 сентябрь кунлари Бош вазир махсус ёрдамчиси Ҳарун Ахтар Хан бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрида қатор расмий учрашувлар ўтказгани, Ўзбекистон Бош вазири, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Марказий банк, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Сурхондарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари раҳбарияти билан самарали ва аниқ мақсадга йўналтирилган музокаралар олиб боргани таъкидланди.
Покистон делегацияси, шунингдек, Тошкент вилоятида жойлашган "Tashkent Pharma Park" инновацион фармацевтика кластери ва Тошкент шаҳридаги "Tashkent Technopark" технопарки, Сурхондарё ва Бухородаги инфратузилмавий жиҳатдан тайёр бўлган эркин иқтисодий ва саноат зоналари, Самарқанддаги тўқимачилик ва гилам ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишгани қайд этилди.
Мазкур ташриф натижаларининг амалиётга жорий этиш, икки давлат Етакчилари томонидан ўзаро иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича берилган аниқ вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлашнинг муҳимлигига урғу берилди.
Томонлар ушбу вазифалар ижросини мувофиқлаштириш мақсадида ҳар бир йўналиш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар ўртасида онлайн мулоқотлар ташкил этишга келишиб олди.
Бундан ташқари, ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича "йўл харитаси" доирасидаги бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалий ҳамкорликни тизимли равишда йўлга қўйиш ва ҳар ой мувофиқлаштирувчи виртуал учрашувлар ўтказиб бориш таклифи қўллаб-қувватланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди