Logo

Ўзбекистон ва Швеция миграция соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилмоқда

Июнь 25, 2025. 19:19 • 50 сония

55
Ўзбекистон ва Швеция миграция соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилмоқда

ТОШКЕНТ, 25 июнь. /"Дунё" АА/. Аввал маълум қилинганидек, Швеция миграция вазири Йохан Форсселль бошчилигидаги делегация ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Швеция миграция вазири Йохан Форсселль ташриф давомида Ўзбекистон Миграция агентлиги директори Бехзод Мусаев, ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев, Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Музокаралар давомида миграция, реинтеграция, ижтимоий ҳимоя ва бошқа кўплаб йўналишларда ҳамкорлик ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Швеция делегацияси ташриф давомида икки мамлакат ўртасида Миграция соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги декларация имзоланди.

 Шунингдек, Швеция делегацияси аъзолари олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов ҳамроҳлигида Тошкент транспорт техникумида бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар ва олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Бундан ташқари, вазир Йохан Форсселль Тошкентдаги "IT park" га ташриф буюрди. Швед томони учун "IT park" фаолияти ва турли соҳалардаги кадрлар салоҳияти тўғрисида тақдимот ташкил этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш