Logo

Швеция миграция вазири Самарқандда бўлиб ўтаётган БМТнинг Давлат хизмати форумида иштирок этмоқда

Июнь 23, 2025. 20:33 • 42 сония

136
Швеция миграция вазири Самарқандда бўлиб ўтаётган БМТнинг Давлат хизмати форумида иштирок этмоқда

САМАРҚАНД, 23 июнь. /"Дунё" АА/. Швеция миграция вазири Йохан Форсселль бошчилигидаги делегация Самарқандда ўтаётган БМТнинг давлат хизмати форумида иштирок этмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Швед томони сафар доирасида Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Швецияда ўртасида миграция соҳасида ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашинилди.

Швеция миграция вазири Йохан Форсселль Самарқанд шаҳридаги туризмга ихтисослашган "Конигил" намунали маҳалласига ташриф буюрди. Ташриф давомида эски Самарқанд қоғозини тайёрлаш жараёни, туризм соҳасидаги лойиҳалар, маҳаллада хизмат кўрсатиш, савдо-сотиқни ривожлантириш ҳамда иш ўринларини яратиш бўйича олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Швеция делегацияси 24 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлари режалаштирилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш